2022-йил 12-октябрь Туронбанк ва ТДИУ ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди!

Талаба ёшларни ўқиш давридаёқ тест синовлари ва суҳбат асосида ишга жалб этиб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш тажрибасини биринчилардан бўлиб йўлга қўйган Туронбанк, энди махсус стипендия жорий этди. Унга кўра, иқтисодиёт йўналишидаги ОТМларга энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинган 100 нафар иқтидорли ёшлар номзод сифатида танлаб олинди. Мазкур лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, стипендиядан ташқари банк томонидан талабаларнинг тўлов-контракт пуллари ҳам тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга “Туронбанк стипендияси” соҳиблари ўқиш даврининг 3-босқичидан бошлаб бевосита банкнинг ўзида малака ошириб, меҳнат фаолиятларини ҳам бошлашлари мумкин бўлади. Бу эса уларга назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлаш, қўшимча даромадга эга бўлиш ва энг муҳими ўзлари учун аниқ иш жойини таъминлаш имкониятини яратади.

Куни кеча ТДИУ талабалари билан ўтган очиқ мулоқотда банк бошқаруви томонидан мазкур стипендия эгаларига махсус сертификатлар топширилди. Шунингдек, Туронбанк ва университет ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу орқали келгусида ёш кадрлар захирасини таъминлаш ва уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга эришиш мумкин бўлади. Асосийси эса улар олий таълимни якунлагач муносиб тажриба ва аниқ иш ўрнига эга бўлишларидир.

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va Oʻzbekiston Kriket federatsiyasi oʻrtasida Memorandum imzolash marosimiga barchangizni taklif etamiz.
Iyun 19, 2023By
Ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари
Iyun 19, 2023By
❌Тошкент давлат иктисодиёт университети ректори бошчилигида Корпоратив бошкарув факультети декани, кафедра мудирлари ва талабалари билан Cyber park га ташриф буюришди.
Iyun 19, 2023By
2023-yilning 15-iyun sanasida Toshkent davlat iqtisodiyot universitetining Korporativ boshqaruv fakulteti “Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar” ta’lim yo‘nalishining 4-kurs bitiruvchilari Bitiruv malakaviy ishi himoyalarini boshlashdi.
Iyun 16, 2023By
Менежмент кафедраси в.б профессори Саидов Машъал Самадовичнинг “Энергетика тармоғидаги ислоҳотлар” мавзусидаги мақоласи юқори нуфузга эга бўлган Халқ сўзи газетасида эълон қилинди.
Iyun 13, 2023By
O’RVMning 2020 yil 9-martdagi 133-son “Ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni rivojlantirishning normativ-huquqiy bazasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʼgʼrisi” gi qarori, hamda “Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi toʼgʼrisidagi Nizom”ga muvofiq
Iyun 13, 2023By

Fakultet manzili

Manzil:

Toshkent,
Islom Karimov ko‘chasi,
49-uy, I Bino

(0371) 239-28-14


[email protected]

Dushanba – Juma 9:00 – 18:00

Ijtimoiy tarmoqlar

Bog‘lanish