Ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш имкониятлари

Мамлакатимиз ҳар бир ҳудуди нафақат табиий иқлими, балки бой тарихий мероси, ўзига хос удумлари, турмуш тарзи, ҳатто турфа анъаналари билан бир-бирини асло такрорламайди. Шу боис ҳам бу юртни кўрмоқ, унинг ҳавосидан нафас олмоқ истагида дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар сони йил сайин кўпаймоқда. Хусусан, туризм соҳасидаги юксак салоҳият, замонавий инфратузилмага эга Андижон вилоятидан маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг қадами узилмайди.

Ҳудудда 370 дан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд. Уларнинг ҳар бири бамисоли ўтмишнинг ўқилмаган саҳифаси. “Жомъе” ва “Аҳмадбек ҳожи меҳмонхонаси” мажмуалари, “Қутайба ибн Муслим”, “Ширмонбулоқ”, “Имом ота” зиёратгоҳлари Андижон тарихидан сўзловчи масканлар сифатида кўпчиликнинг эътиборини тортаётган бўлса, “Мингтепа” ёдгорлиги, “Хонтоқ” ва “Фозилмон ота” дам олиш масканлари донғи дунёга кетган. Бу ерга ҳатто Франция, Япония, Хитой каби кўплаб хорижий давлатлардан мутахассислар ташриф буюриб, изланишлар олиб боришмоқда.

Андижоннинг Эски шаҳар қисмидаги ҳунармандлар растаси эса кечаю кундуз меҳмонлар билан гавжум. Сабаби, ҳунармандлар шу ерда истиқомат қилиб, отамерос касб-корларини юритадилар. Бу эса сайёҳларга миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари яратилиш жараёнига яқиндан гувоҳ бўлиш, айни чоғда унинг иштирокчисига айланиш имконини беради.
Сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида вилоятда замонавий меҳмонхоналар бунёд этилмоқда. Биргина Андижон шаҳрида “Боғишамол”, “Андижон”, “Андижон элита”, “Карвонсарой”, “Афросиёб”, “Ҳамкор” каби 20 та меҳмонхона фаолият кўрсатаяпти.

Давлат раҳбарининг соҳага оид Фармон ва қарорларида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, вилоятда туризм ва туристик хизматлар экспорти ҳажмини оширишнинг манзилли чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, сайёҳлик объектларини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, туризм ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар кўлами кун сайин ортмоқда.

Қолаверса, сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида автомобилларни ижарага бериш, дунё бўйича авиабилетлар сотиб олиш хизматлари йўлга қўйилди. Сайёҳларни кенгроқ жалб этиш, миллий урф-одат ва анаъаналаримизни уларга яқиндан таништиришда “Палов сайли” каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилаётгани, замонавий инфрутузилма объектлари билан бирга, чойхоналар бунёд этилаётгани қўл келмоқда. Масалан, “Мирпўстин ота” зиёратгоҳи ёнида 1000 ўринли чойхона фойдаланишга топширилиши ҳам вилоят туристик салоҳияти ошишига хизмат қилмоқда. Саёҳат ўтмишни эсламоқдан бошланади.

Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат. Ҳудудда муқаддас қадамжоларнинг кўплиги кейинги пайтда сайёҳликнинг яна бир тури — зиёрат туризмини ривожлантиришда қўл келмоқда. Масканнинг яна бир эътиборли жиҳати Фозилмон ота булоғининг мавжудлигидир. Унинг кўз ёрганига 600 йилдан ошгани айтилмоқда. Шунча вақтдан буён у ҳудуд аҳолисининг асосий сув манбаи ҳисобланади. Шифобахшлиги боис ўндан ортиқ касалликларни даволашда тавсия этилади. Булоқ атрофидаги 56 туп чинор дарахтлари эса асрларни қаритиб, виқор билан кўкка бўй чўзмоқда.

“Фозилмон ота” зиёратгоҳи хорижлик меҳмонларнинг ҳам эътиборини ўзига жалб этган. Шу боис ҳам Италия, Германия, Хитой, БАА, Жанубий Корея, Россия, Украина, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлардан ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

“Ўзбекистон Швейцарияси”ни мамлакатимизнинг энг сўлим сайёҳлик масканига айлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Экотуризм истиқболи ҳақида гап кетганда, Пахтаобод ва Улуғнор туманларидаги сув ҳавзалари атрофида мазкур йўналишда дастлабки лойиҳалар ижросига киришилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Балиқчи, Хўжаобод туманларида эса гастрономик туризм кенг қулоч ёймоқда. Бу ерда шундай масканлар ташкил этилганки, хорижлик сайёҳлар миллий таомларимизни тайёрлаш жараёнларини шунчаки кузатибгина қолмасдан, бевосита иштирок этиш имконига эгалар. Табиийки, шоҳона таомимиз бўлмиш паловнинг тайёрланиш жараёни барчага бирдек қизиқ.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи ҳамда вилоят фаоллари билан сайловолди дастуридан ўрин олган режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш давомида қуйидаги муҳим бўлган бир қанча масалалар айтиб ўтилди. Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида «Андижон–Фарғона–Қўқон–Наманган–Андижон» темирйўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади. Натижада, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилиниши режалаштирилмоқда.

«Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга «Тошкент – Андижон» муқобил пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега лойиҳа бошланади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради», деди Шавкат Мирзиёев.

Андижон халқаро аэропорти ҳам замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.

Шу билан бирга, 2030 йилга қадар 427 та маҳаллада 600 минг аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланади ҳамда 1 миллион аҳоли учун сув таъминоти яхшиланади.

Андижон, Хонобод ва Қорасув шаҳарлари, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Андижон, Асака ва Олтинкўл туманларидаги 510 минг аҳолининг сув таъминотини яхшилаш учун, «Хонобод-Андижон» магистрал сув қувурининг иккинчи тармоғи қурилади. Бунга 35 миллион доллар инвестиция жалб қилинади. Умуман, вилоятда марказлашган ичимлик суви қамровини ҳозирги 87 фоиздан 97 фоизга етказиш режа қилинган.

Ушбу режалаштирилган йирик лойиҳалар, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш билан бир қаторда вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хизмат кўрсатиш сифати, вилоятга ташриф буюрувчи туристлар сонининг ортишига олиб келади.

Вилоятда туризм соҳасининг ривожланиши ўз-ўзидан меҳмонхоналар фаолиятини ҳам шакллантирмоқда. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида туризм ва меҳмонхона фаолиятида хизмат қилувчи мутахассис ходимлар тайёрланаяпти. Талабаларнинг 7 та чет тилини ўзлаштиришлари учун қўшимча дарслар ташкил этилиб, замонавий меҳмонхоналарда амалиёт ўташларига имкон бериляпти. Туризм соҳаси равнақи йўлида олиб борилаётган бундай ислоҳотлар эса мамлакатимиз сайёҳлик соҳасида ҳам муваффақиятлар эшигини очишидан нишона бермоқда.

Фозилжонов Иброҳимжон Сотволдихўжа ўғли, 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Корпоратив бошқарув факультети

декан ўринбосари, PhD., доцент в.б.

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va Oʻzbekiston Kriket federatsiyasi oʻrtasida Memorandum imzolash marosimiga barchangizni taklif etamiz.
Iyun 19, 2023By
❌Тошкент давлат иктисодиёт университети ректори бошчилигида Корпоратив бошкарув факультети декани, кафедра мудирлари ва талабалари билан Cyber park га ташриф буюришди.
Iyun 19, 2023By
2023-yilning 15-iyun sanasida Toshkent davlat iqtisodiyot universitetining Korporativ boshqaruv fakulteti “Jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar” ta’lim yo‘nalishining 4-kurs bitiruvchilari Bitiruv malakaviy ishi himoyalarini boshlashdi.
Iyun 16, 2023By
Менежмент кафедраси в.б профессори Саидов Машъал Самадовичнинг “Энергетика тармоғидаги ислоҳотлар” мавзусидаги мақоласи юқори нуфузга эга бўлган Халқ сўзи газетасида эълон қилинди.
Iyun 13, 2023By
O’RVMning 2020 yil 9-martdagi 133-son “Ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni rivojlantirishning normativ-huquqiy bazasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʼgʼrisi” gi qarori, hamda “Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi toʼgʼrisidagi Nizom”ga muvofiq
Iyun 13, 2023By
Ёшлар ойлиги муносабати билан Uzbekistan Airways томонидан 14-30 ёшдаги ёшлар учун барча маҳаллий авиақатновларга 9-30 июнь кунлари 15% чегирма тақдим этилади.
Iyun 13, 2023By

Fakultet manzili

Manzil:

Toshkent,
Islom Karimov ko‘chasi,
49-uy, I Bino

(0371) 239-28-14


[email protected]

Dushanba – Juma 9:00 – 18:00

Ijtimoiy tarmoqlar

Bog‘lanish