«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга кўра, референдум Ўзбекистон қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир» дея ёзиб қўйилган. Шу муносабат билан Тошкент давлат иктисодиёт университет «Жаҳон иқтисодиёти» кафедраси профессор- уқитувчилари Н.Исмаилова, У. Дадабоев, Т. Қулмонов, Х.Турсунов, Х. Файзиева, А. Муминова, А. Худойбергенова, Ф. Абдураҳмонов, А. Зикриёев, З. Ахмадалиева, Д. Абдуллаева ҳамда “Корпоратив бошкарув” факультети жаҳон иқтисодиёти йуналишда таҳсил олувчи 38 нафар талабалари 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси « Конституцияси бўйича ўзгартиришлар» киритиш бўйича умумхалк референдумида университет ҳудудида ташкил этилган 275-сайлов участкасида фаол иштирок этишди. Ушбу референдумда катнашиш оркали ўзларининг фаровон келажакларига овоз беришди.
Участкаларда амалдаги Конституция ва Асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси, шунингдек, таклиф этилаётган ўзгаришлар бўйича 100 саволга жавоб тўпламлари тайёрлаб қўйилди. Конституциянинг таклиф этилаётган янги таҳриридаги алоҳида бандлар билан бирга ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни ҳам стендларда кўрсатилди.
Янги таҳрирга асосан, Ўзбекистон конституциясидаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошириди. 128 та модданинг 91 тасига консептуал ўзгаришлар киритилди.
1 май куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда ўтган референдумнинг якуний натижаларини эълон қилди. Референдумда сайловчиларнинг 84,5 фоизи қатнашган (аввал 84,54 фоиз деб хабар берилганди). Рўйхатга киритилган 19 722 809 сайловчидан 16 667 097 нафари (16 673 189 нафари) овоз берди. Улардан 611 320 нафари муддатидан олдин овоз беришда қатнашди.