Германиянинг Вюрзбюрг-Швайнфурт Амалий фанлар теҳника университети (Technical University of Applied Sciences Würzburg-Schweinfurt), Иқтисод ва биснесни бошқарув (Economics and Business Administration) факультети профессори Раинер Веҳнер (Markaziy Osiyo bo’yicha kordinator) ва Маркус Энгерт (Марказий Осиё бўйича кординатор) 14 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун ташриф буюришди.
Учрашувда ТДИУ халқаро бўлими бошлиғи ва ходимлари, Корпоратив бошқарув факультети, Жаҳон иқтисодиёти кафедраси мудири ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек талаба алмашинуви дастури бўйича Германия федератив Республикасида бўлиб қайтган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналишлари талабалари қатнашдилар.
Мазкур учрушувда қуйидаги масалалар кенг муҳокама қилинди:
- Икки томонлама талабалар алмашиниш дастурини кенг йўлга қўйиш (бу ҳусусда ўзаро меморандум мавжуд)
- Икки томонлаама профессор-ўқитувчилар алмашинувини кенг йўлга қўйиш (бу ҳусусда ўзаро меморандум мавжуд)
- Икки томонлама ходимлар алмашинувини кенг йўлга қўйиш (бу ҳусусда ўзаро меморандум мавжуд)
- Ўзаро илмий ҳамкорлик, биргаликда илмий-амалий конференциялар ташкил этиш
- Иккала университет профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида нуфузли нашриётлар (SCOPUS, WS) дарслик, ўқув қўлланма, монография ҳамда илмий мақолалар чоп этишни йўлга қўйиш
- Ўзаро “Қўшма таълим” дастурини амалга ошириш (тегишли йўналишларда)